Германиянинг СССРга бостириб кириши билан Республика иқтисодиёти тўлиқ ҳарбий рельсларга ўтказилди. Уруш йилларида Ўзбекистон фронт ортида фронтни ишончли таъминлаш базасига айланди. Мамлакатимиздан жанг майдонларига кўплаб қуроллар, самолётлар, авиамоторлар, зирҳли поездлар, санитария поездлари, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дори-дармонлар, кийим-кечаклар, чодирлар, парашютлар ва бошқа кўплаб мол-мулклар юборилган.