Аждодларимизни хотирлаш халқимизга хос азалий фазилатдир. Хотирлаш ва қадрлаш она диёримизни, халқимизнинг озодлиги ва истиқболини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи ватандошларимизни ёдга олмоқ, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқдир. мазкур китоб иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимизнинг порлоқ хотирасига бағишланади.
Ҳурматли китобхон! Қўлингиздаги хотира китобида Ғайбиддин Фазлиев, Мажид Саматов, Искандар Раҳмон, Муқаддас Абдусаматова каби элга танилган журналист, ёзувчи, олимлар ва бошқа замондошларимизнинг уруш жанггоҳларида қолиб кетган ўзбек ўғлонлари ҳақидаги ҳужжатли хотиралари жамланган. Жонли ва ҳаётий хотираларни ўқир экансиз, қалби фожеаларга тўла инсон жасоратининг чексиз, буюклигига тасаннолар айтасиз ва қалбингизда урушга нисбатан нафрат туйғулари жўш уради.