Ўзбекистон халқининг Буюк ғалабага қўшган ҳиссаси Ахборот дайджести 2023 йил Май-июнь №5-6 сони
2023 йил Март-апрель №3-4 сони
Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан “Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссаси”, “Иккинчи жаҳон уруши илмий тадқиқотларда” мавзуларида ўтказилган Халқаро илмий-амалий конференция материаллари ҳамда Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, фронт ортидаги матонатли меҳнатини тараннум этувчи “УРУШ ХОТИРАЛАРДА” ижодий ишлар кўрик-танлови ғолибларининг асарлари тўплами.
Ушбу қўлингиздаги “Хотиралардан ўрин олган тарих”, иккинчи китоби Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши фронтларида кўрсатган жасорати ва матонати ҳамда фронт ортида “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун” шиори остида қилган мардонавор меҳнати ҳақидаги хотираларни ҳамиша ёдда тутиш мақсадида “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси “Шон-шараф” давлат музейи ходимлари томонидан нашрга тайёрланди. Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган ушбу китобда замондошларимизнинг уруш жанггоҳларида мардонавор курашган ота-боболари, авлодлари ҳақидаги эсдаликлари, шунингдек ёзувчи, олим, журналистлар ва тадқиқотчиларнинг урушда иштирок этган ўзбек ўғлонлари тўғрисида ҳужжатли манбалар асосида ёзилган хотиралари жамланган. Ҳаяжонга тўла ёдномаларни ўқир экансиз Ўзбекистон фарзандларининг чексиз қаҳрамонлиги ва буюклигига тасаннолар айтасиз, уларнинг матонати, жасорати олдида бош эгиб, манфур урушга нисбатан нафратингиз жўш уради. Ҳукмингизга ҳавола этилаётган мазкур “Хотиралардан ўрин олган тарих”, иккинчи китоби Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган улкан ҳиссасини ва ватандошларимизнинг матонати ва фидокорона меҳнатини юртдошлармизнинг хотираларида узоқ вақт сақланиб қолишига ҳамда ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади деган умиддамиз.
“ENG YAXSHI ILMIY MAQOLA” xalqaro ilmiy-amaliy tanlovi III to'plam
“ENG YAXSHI ILMIY MAQOLA” xalqaro ilmiy-amaliy tanlovi I to'plami II to'plam
“ENG YAXSHI ILMIY MAQOLA” xalqaro ilmiy-amaliy tanlovi I to'plami
Qo‘lingizdagi kitob-albomda insoniyat tarixining eng og‘ir, mudhish bir davri – Ikkinchi jahon urushi va u keltirib chiqargan mislsiz dahshatlar, urushda erishilgan buyuk G‘alabaga ko‘pmillatli O‘zbekiston xalqining qo‘shgan ulkan hissasi haqida hikoya qilinadi.
Inson zoti borki, istiqlol, ozodlik so‘zlarini eshitgan zahoti turli o‘y-xayollar ichida qoladi. Chunki hech bir xalq va millat mustaqillikka osonlikcha erishgan emas. Shu birgina so‘z zamirida shahid ketgan mard va jasur o‘g‘lonlarning tabarruk qoni, onalar faryodi, otalar bardoshi, singillar ko‘zyoshi, yor-u birodarlarning aziz nomlari mujassam. Bu aziz neʼmatga halovatdan, rohat-farog‘atdan, shirin jonlardan kechib erishilgan. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti, Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qo‘mondoni Shavkat Mirziyoyev Xotira va qadrlash kuniga bag‘ishlangan tantanali marosimda taʼkidlaganidek: “Hayot qonuniyatiga ko‘ra, vaqt o‘tishi bilan ko‘p narsa unutiladi, esdan chiqadi. Lekin, bu yorug‘ dunyoda ulug‘ bir haqiqat borki, u hech qachon o‘zgarmaydi, hech qachon eskirmaydi. Yaʼni, Vatan va xalq ozodligi, kelgusi avlodlarning baxt-u saodati yo‘lida mardlik va jasorat ko‘rsatgan insonlar xotirasi, hamisha barhayot yashaydi”.
Ўттиз беш йилдан кейин учрашадиган бири Италиянинг Каррара шаҳридан, иккинчиси эса Ўзбекистоннинг Андижондан бўлган икки партизаннинг ғалаба тўғрисидаги ҳикояси, маҳаллий Қаршилик ва Совет Иттифоқининг озодликка қўшган ҳиссасини ўзида акс эттиради. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида бизнинг тоғларимизда русларнинг борлиги ҳужжатлаштирилган; мавжуд қуролли кучларнинг ўзаро муносабатлари ва мажбуриятлари тўғрисида эслатмалар ҳам сақланиб қолган. Марта Тонжиани 1944 йил 20-ноябрда Каррарада туғилган. Пиза Университетининг чет тиллари ва адабиёти факултетини тамомлаган, тадқиқотчи, AIR (Италияликлар-руслар уюшмаси) томонидан рўйхатга олинган, 1984 йилдан бери кўнгилли бўлиб, италян-рус маданий алоқаларини ривожлантирмоқда, Италия-СССР уюшмаси (ҳозирги Восток маданий клуби) раҳбари. У, шунингдек, Совет Иттифоқида ва унинг яқинидаги мамлакатларда содир бўлаётган катаклизмларни кўрмоқда, тилга доир билимларини кучайтирмоқда. Унинг рус маданияти ҳақидаги мақолалари TerraViva журналида, AccademiaAruntica, Каррара ва бошқа нашрларда чоп этилган. У тошни қайта ишлаш саноатидаги йирик маҳаллий компанияларда таржимон бўлиб ишлайди, турли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва Рим давридан ҳозирги кунгача рус, инглиз ва италян тилларида мармар қазиб олишга бағишланган албом муаллифидир. 2006 йилда Римдаги у Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг "ИталияРоссия маданияти ва маданий алмашинувини ривожлантиргани учун" мукофотига сазовор бўлди.
Китоб-альбом Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ЎзР ФА Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда амалга оширилган «Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабага қўшган ҳиссасини ўрганиш бўйича китоб-альбомни тайёрлаш» мавзусидаги мақсадли амалий лойиҳа доирасида тайёрланди.