Elektron kitoblar
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИНГ БУЮК ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ АХБОРОТ ДАЙДЖЕСТИ. 2022 йил Май сони

I. “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 2022 йил 9 май куни Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. II. Музей янгиликлари: “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларни эъзозлаш-Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири” мавзусида семинар ташкил этилди. III. “Шон-шараф” давлат музейида “Уруш хотираларда” кўрик-танлови ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди. IV. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Бутунжаҳон халқаро полиция ассосацияси” билан ҳамкорликда “Мусаффо Осмон” расмлар кўрик танлови ўтказилди. V. 18-май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан “Шон-шараф” китоби ва “Марказий Осиё халқлари тарихи ва хотирасида Иккинчи жаҳон уруши: воқеалар, иштирокчилар, рамзлар” номли халқаро илмий-амалий конференция китоби тақдимоти ўтказилди. VI. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига Исроил давлати томонидан миннатдорчилик рамзи сифатида ёдгорлик тоши ўрнатилди. VII. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасиги май ойида хорижий делегациялар ташрифи. VIII. “Шон-шараф” давлат музейида “Ватан учун жон фидо қилганлар ёди мангу барҳаёт” номли экспозиция яратилди. IX. “Ўчмас у кунлар шуҳрати” мавзусида фотолавҳалар кўргазмаси ўтказилди. X. Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт хатлари ва уруш йилларида фронтларда ўзбек тилида чоп этилган фронт газеталари кўргазмаси ўтказилди. XI. Сўнгги уруш.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИНГ БУЮК ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ АХБОРОТ ДАЙДЖЕСТИ. 2022 йил Апрель сони

I. Музей янгиликлари. “Шон-шараф” давлат музейида Иккинчи жаҳон урушига Прокуратура органларининг қўшган ҳиссаси номли экспозицияси яратилди. II. “Ташпоиск” қидирув гуруҳи томонидан “Имена из солдатских медальонов” китоби “Шон-шараф” давлат музейига топширилди. III. 100-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ташрифи. IV. Беларуссия Республикаси Бош вазири Роман Головченко “Ғалаба боғи” га ташриф буюрди. V. Россия Федерацияси Саноат вазири, Тожикистон Саноат вазири, Санкт-Петербург Ташқи алоқалар қўмитаси раиси бошчилигидаги делегациялар “Ғалаба боғи”га ташриф буюрди. VI. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси “Шон-шараф” давлат музейида “Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабага Ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссаси” номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. VII. Ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар. VIII. “Хайрли сумалак”. IX. Марказий аллеяда ўрнатилган баралефлар. X. Вокзалда бир кун. XI. Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги. XII. Номаълум аскарга мактуб.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ШОН-ШАРАФ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

Қўлингиздаги мазкур китоб-альбом саҳифаларидан фронт ва фронтолди ҳудудларига оид фотосуратлар, Ўзбекистон, Россия, Белоруссия ва бошқа ҳамдўстлик давлатлари архивидан келтирилган ҳужжатлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг хотиралари, Ўзбекистон халқининг жанг майдонларидаги жасорати ва фронт ортидаги фидокорона машаққатли меҳнати, уруш йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинган минглаб инсонлар, етим болаларга нисбатан кўрсатилган юксак инсонпарварлик, бағрикенглик ва фидойилиги акс эттирилган бебаҳо, нодир материаллар ўрин олган. Улар ота-боболаримизнинг дунёни фашизм балосидан қутқаришдаги беқиёс жасорати тўғрисида ҳикоя қилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА 30 ЙИЛ

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» номли китоб-альбомида Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар акс эттирилган.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИНГ БУЮК ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ АХБОРОТ ДАЙДЖЕСТИ. 2022 йил Март сони

I. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ташкил этилиши тарихи II. “Шон-шараф” давлат музейига саёҳат III. Музей таркибий бўлинмалари фаолияти Иккинчи жаҳон уруши даври тарихини ўрганиш бўлими IV. Фондлар бўлими V. Кўчма кўргазмалар бўлими VI. Маркетинг, туризм ва халқаро алоқалар бўлими VII. Экспонатларни рўйхатга олиш бўлими VIII. Музей ёрдамчилар гуруҳи IX. Музей янгиликлари https://shon-sharaf.uz X. “Уруш хотираларда” кўрик танлови ҳақида XI. “Хотиралардан ўрин олган тарих” китоби XII. Урушни хотирлаб

IKKINCHI JAHON URUSHIDA ISHTIROK ETGAN BUXOROLIK JANGCHILAR

Mazkur kitob ikkinchi jahon urushida ishtirok etgan buxorolik jangchilar haqida viloyat matbuotida e’lon qilingan materiallar asosida jamlangan. Kitobda urushdan keyingi 1965-yil 8-maydan 2011-yil 9-maygacha ―Buxoro haqiqati, ―Olot hayoti, ―Mehnat zarbdori, ―Yangi hayot, ―Do’stlik bayrog’i va ―Buxoronoma gazetalarning sahifalari va qatlarida saqlanib qolgan buxorolik front jangchilari haqidagi 120 ga yaqin maqolalar bitta to’plam asosida yagona tizimga keltirildi. Ushbu maqolalarning mualiflari jurnalist, pedagog, talaba va frontlardagi harbiy to’qnashuvlarni jonli guvohlari hamda mehnat veteranlaridir.

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАҲРАМОНЛАРИ

Аждодларимизни хотирлаш халқимизга хос азалий фазилатдир. Хотирлаш ва қадрлаш она диёримизни, халқимизнинг озодлиги ва истиқболини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи ватандошларимизни ёдга олмоқ, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқдир. мазкур китоб иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимизнинг порлоқ хотирасига бағишланади.

Bizning qurolimiz

Berlin ustida

ХОТИРАЛАРДАН ЎРИН ОЛГАН ТАРИХ

Ҳурматли китобхон! Қўлингиздаги хотира китобида Ғайбиддин Фазлиев, Мажид Саматов, Искандар Раҳмон, Муқаддас Абдусаматова каби элга танилган журналист, ёзувчи, олимлар ва бошқа замондошларимизнинг уруш жанггоҳларида қолиб кетган ўзбек ўғлонлари ҳақидаги ҳужжатли хотиралари жамланган. Жонли ва ҳаётий хотираларни ўқир экансиз, қалби фожеаларга тўла инсон жасоратининг чексиз, буюклигига тасаннолар айтасиз ва қалбингизда урушга нисбатан нафрат туйғулари жўш уради.

Diqqat! Agar matnda xato topsangiz, uni tanlang va ma'muriyatga xabar
berish uchun Ctrl + Enter tugmalarini bosing