Elektron kitoblar
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ШОН-ШАРАФ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

Қўлингиздаги мазкур китоб-альбом саҳифаларидан фронт ва фронтолди ҳудудларига оид фотосуратлар, Ўзбекистон, Россия, Белоруссия ва бошқа ҳамдўстлик давлатлари архивидан келтирилган ҳужжатлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг хотиралари, Ўзбекистон халқининг жанг майдонларидаги жасорати ва фронт ортидаги фидокорона машаққатли меҳнати, уруш йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинган минглаб инсонлар, етим болаларга нисбатан кўрсатилган юксак инсонпарварлик, бағрикенглик ва фидойилиги акс эттирилган бебаҳо, нодир материаллар ўрин олган. Улар ота-боболаримизнинг дунёни фашизм балосидан қутқаришдаги беқиёс жасорати тўғрисида ҳикоя қилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА 30 ЙИЛ

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» номли китоб-альбомида Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар акс эттирилган.

IKKINCHI JAHON URUSHIDA ISHTIROK ETGAN BUXOROLIK JANGCHILAR

Mazkur kitob ikkinchi jahon urushida ishtirok etgan buxorolik jangchilar haqida viloyat matbuotida e’lon qilingan materiallar asosida jamlangan. Kitobda urushdan keyingi 1965-yil 8-maydan 2011-yil 9-maygacha ―Buxoro haqiqati, ―Olot hayoti, ―Mehnat zarbdori, ―Yangi hayot, ―Do’stlik bayrog’i va ―Buxoronoma gazetalarning sahifalari va qatlarida saqlanib qolgan buxorolik front jangchilari haqidagi 120 ga yaqin maqolalar bitta to’plam asosida yagona tizimga keltirildi. Ushbu maqolalarning mualiflari jurnalist, pedagog, talaba va frontlardagi harbiy to’qnashuvlarni jonli guvohlari hamda mehnat veteranlaridir.

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАҲРАМОНЛАРИ

Аждодларимизни хотирлаш халқимизга хос азалий фазилатдир. Хотирлаш ва қадрлаш она диёримизни, халқимизнинг озодлиги ва истиқболини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи ватандошларимизни ёдга олмоқ, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқдир. мазкур китоб иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимизнинг порлоқ хотирасига бағишланади.

Xotiralardan o'rin olgan tarix-1-99

Xotiralardan o'rin olgan tarix-100-199

Xotiralardan o'rin olgan tarix-200-299

Xotiralardan o'rin olgan tarix-300-399

Xotiralardan o'rin olgan tarix-400-420

Xotiralardan o'rin olgan tarix-421-448

Bizning qurolimiz

Berlin ustida

Diqqat! Agar matnda xato topsangiz, uni tanlang va ma'muriyatga xabar
berish uchun Ctrl + Enter tugmalarini bosing