Elektron kitoblar
Қалбнинг талабига биноан

Ўттиз беш йилдан кейин учрашадиган бири Италиянинг Каррара шаҳридан, иккинчиси эса Ўзбекистоннинг Андижондан бўлган икки партизаннинг ғалаба тўғрисидаги ҳикояси, маҳаллий Қаршилик ва Совет Иттифоқининг озодликка қўшган ҳиссасини ўзида акс эттиради. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида бизнинг тоғларимизда русларнинг борлиги ҳужжатлаштирилган; мавжуд қуролли кучларнинг ўзаро муносабатлари ва мажбуриятлари тўғрисида эслатмалар ҳам сақланиб қолган. Марта Тонжиани 1944 йил 20-ноябрда Каррарада туғилган. Пиза Университетининг чет тиллари ва адабиёти факултетини тамомлаган, тадқиқотчи, AIR (Италияликлар-руслар уюшмаси) томонидан рўйхатга олинган, 1984 йилдан бери кўнгилли бўлиб, италян-рус маданий алоқаларини ривожлантирмоқда, Италия-СССР уюшмаси (ҳозирги Восток маданий клуби) раҳбари. У, шунингдек, Совет Иттифоқида ва унинг яқинидаги мамлакатларда содир бўлаётган катаклизмларни кўрмоқда, тилга доир билимларини кучайтирмоқда. Унинг рус маданияти ҳақидаги мақолалари TerraViva журналида, AccademiaAruntica, Каррара ва бошқа нашрларда чоп этилган. У тошни қайта ишлаш саноатидаги йирик маҳаллий компанияларда таржимон бўлиб ишлайди, турли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва Рим давридан ҳозирги кунгача рус, инглиз ва италян тилларида мармар қазиб олишга бағишланган албом муаллифидир. 2006 йилда Римдаги у Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг "ИталияРоссия маданияти ва маданий алмашинувини ривожлантиргани учун" мукофотига сазовор бўлди.

ЎЗБЕКИСТОН ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ДАВРИДА

Китоб-альбом Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ЎзР ФА Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда амалга оширилган «Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабага қўшган ҳиссасини ўрганиш бўйича китоб-альбомни тайёрлаш» мавзусидаги мақсадли амалий лойиҳа доирасида тайёрланди.

ҒАЛАБА БОҒИ ФАЛСАФАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 23 октябрда қабул қилинган "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз пойтахти – Тошкентда янги тарихий маълумотлар ва ҳар жиҳатдан пухта ишланган лойиҳалар асосида “Матонат мадҳияси”, “Мангу жасорат”, "Кўз ёши" монументлари ҳамда “Шон-шараф” давлат музейини ўзида қамраган муҳташам "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси бунёд этилди. 2020 йил 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ғалаба боғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, "Бу бетакрор мажмуа қаҳрамон халқимизга муносиб бўлиб, ҳам меъморий жиҳатдан, ҳам тарихий-маънавий жиҳатдан ғоят ноёб ва маҳобатли обида бўлиб қад ростлади". Ҳурматли китобхон, қўлингиздаги китоб Сизга Миллат Сардори ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилган "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси бўйлаб виртуал, яъни ғойибона сайр этиш имконини беради. Мутолаа асносида боғнинг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги муҳим фикр ва мушоҳадалар билан танишасиз. Тарихий далиллар, ишончли рақамлар ва қизиқарли фотолавҳалар Сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

Жанггоҳдан қатралар

Фронтчи шоир-журналист Назармат Улуғ Ватан урушида қатнашиб, фронтда чиқадиган ўзбекча газетада ишлаб юрган ўтли йилларни хотиралаб, «Жанггоҳдан қатралар» китобини ёзди. Муаллиф урушдан кейин ҳам бир неча марта Белоруссия ССРга бориб, уруш йиллари қаттиқ жанглар бўлиб ўтган, қонли излар қолган жойларни — Ватанимизнинг мудофаа қўрғони ҳисобланган Брест қалъасини, душманларга даҳшат солган партизанлар макони — қалин ўрмонзорkарни яна кўздан кечирган, жанговар дўстлари билан учрашган ва янги лавҳалар битган. Кўлингиздаги «Жанггоҳдан қатралар» кенг китобхонлар оммасига манзур бўлар деган умиддамиз.

БРЕСТ ЛАВҲАЛАРИ

Сиз ёзувчи Адҳам Раҳматнинг Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари ҳаётидан ёзган очерк ва лавҳалари билан яхши танишсиз. Уларнинг баъзилари окопларда ёзилган. Ватан учун олиб борилган жангларда қалам ва қурол билан иштирок этган ёзувчи Адҳам Раҳмат қуролдош дўстлари, ўзбек жангчилари хотирасиии тиклаш йўлида қутлуғ ишлар қилмоқда. У шу ниятда мамлакатимизнинг кўп жойларида бўлди. Фронтда беиз йўқолган, халқ бахт-саодати йўлида жон фидо этган баҳодир йигитлар, жасур қизлар изини топиб, уларнинг жанговар ишлари тўғрисида сиз ва бизларга ҳикоя қилиб беради. Яқинда ана шундай қаҳрамонлардан яна бир группасини топди. Булар афсонавий Брест қалъасининг ҳимоячилари — мард ўзбек йигитларидир. Қўлингиздаги китоб ана шулар тўғрисида ҳикоя ҳилади. Ўқинг, балки бу қаҳрамоилар сизга ҳам танишдир. Эҳтимол бирга жанг қилгандирсиз, эҳтимол туғишганларингиздир.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИНГ БУЮК ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ АХБОРОТ ДАЙДЖЕСТИ. 2022 йил Май сони

I. “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 2022 йил 9 май куни Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. II. Музей янгиликлари: “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларни эъзозлаш-Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири” мавзусида семинар ташкил этилди. III. “Шон-шараф” давлат музейида “Уруш хотираларда” кўрик-танлови ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди. IV. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Бутунжаҳон халқаро полиция ассосацияси” билан ҳамкорликда “Мусаффо Осмон” расмлар кўрик танлови ўтказилди. V. 18-май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан “Шон-шараф” китоби ва “Марказий Осиё халқлари тарихи ва хотирасида Иккинчи жаҳон уруши: воқеалар, иштирокчилар, рамзлар” номли халқаро илмий-амалий конференция китоби тақдимоти ўтказилди. VI. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига Исроил давлати томонидан миннатдорчилик рамзи сифатида ёдгорлик тоши ўрнатилди. VII. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасиги май ойида хорижий делегациялар ташрифи. VIII. “Шон-шараф” давлат музейида “Ватан учун жон фидо қилганлар ёди мангу барҳаёт” номли экспозиция яратилди. IX. “Ўчмас у кунлар шуҳрати” мавзусида фотолавҳалар кўргазмаси ўтказилди. X. Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт хатлари ва уруш йилларида фронтларда ўзбек тилида чоп этилган фронт газеталари кўргазмаси ўтказилди. XI. Сўнгги уруш.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИНГ БУЮК ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ АХБОРОТ ДАЙДЖЕСТИ. 2022 йил Апрель сони

I. Музей янгиликлари. “Шон-шараф” давлат музейида Иккинчи жаҳон урушига Прокуратура органларининг қўшган ҳиссаси номли экспозицияси яратилди. II. “Ташпоиск” қидирув гуруҳи томонидан “Имена из солдатских медальонов” китоби “Шон-шараф” давлат музейига топширилди. III. 100-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ташрифи. IV. Беларуссия Республикаси Бош вазири Роман Головченко “Ғалаба боғи” га ташриф буюрди. V. Россия Федерацияси Саноат вазири, Тожикистон Саноат вазири, Санкт-Петербург Ташқи алоқалар қўмитаси раиси бошчилигидаги делегациялар “Ғалаба боғи”га ташриф буюрди. VI. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси “Шон-шараф” давлат музейида “Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабага Ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссаси” номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. VII. Ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар. VIII. “Хайрли сумалак”. IX. Марказий аллеяда ўрнатилган баралефлар. X. Вокзалда бир кун. XI. Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги. XII. Номаълум аскарга мактуб.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ШОН-ШАРАФ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

Қўлингиздаги мазкур китоб-альбом саҳифаларидан фронт ва фронтолди ҳудудларига оид фотосуратлар, Ўзбекистон, Россия, Белоруссия ва бошқа ҳамдўстлик давлатлари архивидан келтирилган ҳужжатлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг хотиралари, Ўзбекистон халқининг жанг майдонларидаги жасорати ва фронт ортидаги фидокорона машаққатли меҳнати, уруш йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинган минглаб инсонлар, етим болаларга нисбатан кўрсатилган юксак инсонпарварлик, бағрикенглик ва фидойилиги акс эттирилган бебаҳо, нодир материаллар ўрин олган. Улар ота-боболаримизнинг дунёни фашизм балосидан қутқаришдаги беқиёс жасорати тўғрисида ҳикоя қилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА 30 ЙИЛ

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» номли китоб-альбомида Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар акс эттирилган.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИНГ БУЮК ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ АХБОРОТ ДАЙДЖЕСТИ. 2022 йил Март сони

I. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ташкил этилиши тарихи II. “Шон-шараф” давлат музейига саёҳат III. Музей таркибий бўлинмалари фаолияти Иккинчи жаҳон уруши даври тарихини ўрганиш бўлими IV. Фондлар бўлими V. Кўчма кўргазмалар бўлими VI. Маркетинг, туризм ва халқаро алоқалар бўлими VII. Экспонатларни рўйхатга олиш бўлими VIII. Музей ёрдамчилар гуруҳи IX. Музей янгиликлари https://shon-sharaf.uz X. “Уруш хотираларда” кўрик танлови ҳақида XI. “Хотиралардан ўрин олган тарих” китоби XII. Урушни хотирлаб

IKKINCHI JAHON URUSHIDA ISHTIROK ETGAN BUXOROLIK JANGCHILAR

Mazkur kitob ikkinchi jahon urushida ishtirok etgan buxorolik jangchilar haqida viloyat matbuotida e’lon qilingan materiallar asosida jamlangan. Kitobda urushdan keyingi 1965-yil 8-maydan 2011-yil 9-maygacha ―Buxoro haqiqati, ―Olot hayoti, ―Mehnat zarbdori, ―Yangi hayot, ―Do’stlik bayrog’i va ―Buxoronoma gazetalarning sahifalari va qatlarida saqlanib qolgan buxorolik front jangchilari haqidagi 120 ga yaqin maqolalar bitta to’plam asosida yagona tizimga keltirildi. Ushbu maqolalarning mualiflari jurnalist, pedagog, talaba va frontlardagi harbiy to’qnashuvlarni jonli guvohlari hamda mehnat veteranlaridir.

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАҲРАМОНЛАРИ

Аждодларимизни хотирлаш халқимизга хос азалий фазилатдир. Хотирлаш ва қадрлаш она диёримизни, халқимизнинг озодлиги ва истиқболини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи ватандошларимизни ёдга олмоқ, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқдир. мазкур китоб иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимизнинг порлоқ хотирасига бағишланади.

Diqqat! Agar matnda xato topsangiz, uni tanlang va ma'muriyatga xabar
berish uchun Ctrl + Enter tugmalarini bosing